Қалбни забт этувчи мусиқа! Биз янги фильмлар промо-роликларини томоша қилаётганимизда, бошқалар навбатдаги шундай асарни яратиш устида машаққатли иш олиб боради. Шундайлардан бири – юртдошимиз, Петропавловскда яшовчи Тигран Папазяндир. Бугунги кунда унинг номи кўплаб профессионал доираларда маълуму машҳур. Портфолиосида «Сўнгги баҳодир: ёвузлик илдизи», «Собибор» каби картиналар, «Карамора» сериали ва яна кўплаб шов-шувли фильмларга ишланган трек, трейлерлар мавжуд. Ёш бастакор роликлар, Голливуд кинохитларига яратилган мусиқалар муаллифи.
Тигран Папазян, композитор:
- Расмий сайтимда барча асарларим мавжуд. Агар қизиқтирса, жамғармамда нечта фильм ва ўйинлар борлигини билиш мумкин. Деярли барча йирик компаниялар билан ишлаганман, бу - Warner brothers, Sony, The Walt Disney, Universal Pictures.
Бу ишга рағбат Тигранда 11 ёшидан уйғонган, ўша пайтда эндигина мусиқа билан шуғуллана бошлаганди. Айтишича, ҳали танилмаган пайтларда таклиф осмондан тушмайди. Шу боис, ёшларга машаққатларни ўз кучи билан енгиб ўтишни тавсия қилади.
Тигран Папазян, композитор:
- Америка фильмлари мусиқасини лицензиялаш билан шуғулланувчи хорижий лейблга ўзим ёзганман. Улар трейлер мусиқаси каталогини йиғади ва ўз мижозларига беради. Мен кейинчалик трейлер яратишда фойдаланиладиган каталогга ёздим. Ном қозонганимдан сўнг эса мен билан Россия киноси трейлермеркерлари боғланди.
Композиторнинг ишончи комил, трейлер мусиқаси исталган жанрда ривожланишга имкон беради, экспериментлар эса бебаҳо тажриба. Бугунги кунда Тигран Папазян 25 дан ошиқ треклар яратган, улар 50 дан зиёд фильмда янграйди.
Басима Сарманова таржимаси