Қозоғистоннинг Саудия Арабистони билан савдо айланмаси уч марта ошди

Қозоғистоннинг Саудия Арабистони билан савдо айланмаси уч марта ошди

Ўта муҳим минераллар соҳасига янги лойиҳалар ва инвестициялар. Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов ва Саудия Арабистони Саноат ва минерал захиралар вазири Бандар ал-Ҳурайф ўртасидаги учрашувда ушбу масала муҳокама қилинди. Томонлар геология-қидирув ва хомашёни қазиб олишдан тортиб, чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматли ишлаб чиқаришларни яратишгача бўлган кон-металлургия йўналишидаги салоҳиятга эътибор қаратди. Таъкидлаш жоизки, Саудия Арабистони Қозоғистоннинг Яқин Шарқдаги асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири. Ўтган йил якунларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо 17 фоизга ошди ва 12 миллион долларга етди. Ижобий динамика жорий йилда ҳам сақланиб қолди. 4 ой ичида товар айирбошлаш ҳажми салкам уч марта ошди. Учрашув иштирокчилари февраль ойида имзоланган Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда Қозоғистон-Саудия мувофиқлаштирувчи кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимлар икки томонлама ҳамкорликка туртки беришини таъкидлади. Музокаралар якунида томонлар саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.