Токиода Осиё қозоқларининг кичик қурултойи бўлиб ўтди. Тадбирда Малайзия, Корея, Мўғулистон ва Япониядан 200 нафарга яқин ватандошимиз иштирок этди. Кун чиқиш мамлакатидаги форумга Қозоғистондан катта делегация ташриф буюрди. Йиғилишда Осиё қозоқлари кенгашини ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланди. Ҳужжат умумий лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради. Йиғилиш тарихчи, шарқшунос ва этнограф олимларнинг маърузаларига уланди. Ярмарка ташкил этилди, заргарлик буюмлари ва миллий либослар намойиш этилди. Тадбир замонавий ва халқ мусиқаси концерти билан якунланди. Эслатамиз, анжуманни Япония қозоқлари уюшмаси, «Ўтандастар» жамғармаси ва Қозоғистоннинг Япониядаги элчихонаси ташкил этди. Осиё қозоқларининг навбатдаги қурултойи 2027 йилда Мўғулистонда бўлиб ўтади.
Бибигул Жексенбайқизи, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Мамлакатларни сиёсатдан ташқари,
санъат, маданият, таълим ўзаро
яқинлаштирадиган.
Яқин келажакда Осиё мамлакатларидаги ватандошларимизни бирлаштирувчи махсус
кенгаш тузилиши, тизимли ишлар давом эттирилиши қувонарли ҳол.
Энг муҳими, ёшлар ўз миллий хотирасини, тили, маданияти ва анъаналарини асраб-авайлашига катта ёрдам берадиган бундай кенгаш мавжудлиги қувонарли ҳол.
Дуйсенали Абдулашимули, тарих
фанлари доктори, Токио чет тиллар университети профессори:
- Японияда нашр этилган китобим Қозоқ
хонлиги давридаги тарихий маълумотларга асосланган. Қурултойга келган меҳмонларга тақдим этдим. Бундан мақсад – қозоқ
халқининг маданияти, тарихи ва анъаналарини дунё мамлакатларига,
ватандошларимизга таништириш эди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

