Қозоғистон тараққиётининг янги босқичига ўтди. Ҳар жиҳатдан рақобатбардош, демократик ва ижтимоий мамлакатга айланиши учун республика жаҳоннинг барча давлатлари билан ўзаро фойдали ва дўстона алоқаларни ривожлантириш ниятида. Хорижий инвесторлар ва савдо ҳамкорларининг мамлакат иқтисодиётига ишончини мустаҳкамлаш асосий устуворликлардан бири. Қосим-Жўмарт Тўқаев 10 давлат элчиларига ишонч ёрлиқларини топширишга бағишланган маросимда бу ҳақда баёнот берди. Президент уларни Қозоғистонда дипломатик миссияси расмий турда бошлангани билан табриклади ва зиммасидаги шарафли вазифани бажаришларида ўз девони ҳамда Ҳукумат ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.