Археологлар қадимий шаҳар сирларини очмоқда

Археологлар қадимий шаҳар сирларини очмоқда

Улар афсонавий Барчинкент айнан шу ерда бўлгани ҳақидаги тахминларни исботлайди. Археологлар қазиш ишлари давомида 8 бурчак шаклидаги мадраса ва улкан мақбарани топишди. Унинг узунлиги 28 метр, кенглиги – 20 метр. Мақбара деворларига қўл билан нақшлар чизилган. Олимлар таъкидлашича, иншоотнинг марказий қисми зиёратгоҳ бўлган. Буюк Ипак йўлида жойлашган шаҳарнинг ўзи Олтин Ўрда давригача маданий ва сиёсий марказ сифатида донг таратган.

Мадияр Елеуов, тарих фанлари доктори:

- Урганч ва Марказий Қозоғистон орқали ҳозирги Астана ўрнидаги манзилгоҳларга йўл ўтган. Шунингдек, яна бири Сирдарё соҳилларидан  Самарқанд, Бухорога олиб чиққан. Қазиш ишларида топилган қимматли  артефактлар – Хитой тангалари, Ҳинд океани соҳилида яшовчи ҳашаротлар, фил, ноёб балиқ ва китлар суратлари буни тасдиқлайди.

Афсонага кўра Алпомиш ботир рафиқаси Гулбарчинни учратган Қишқала кўплаб тарихий воқеалар гувоҳи бўлган. Уни забт этиш учун Чингизхоннинг ўғли Жўжихон шаҳар устига сув бостирган. Бинолар анча вақт сув остида қолган бўлса ҳам шу кунгача сақланиб қолган. Ҳозир олимлар аждодларнинг ноёб меросини сақлаб қолиш ва шаҳар ўрнида музей-қўриқхона барпо этиш ниятида. Бу ерга кўплаб туристлар келиши мумкин, дейишади улар.

Ерғази Алданазаров, тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ташкилоти директори:

- Ички туризмни ривожлантириш мақсадида биринчи навбатда бу жойларни маҳаллий ўқувчиларга кўрсатамиз. Қадимий шаҳарларга қилинган саёҳатлар болаларда ўлка тарихига қизиқишни кучайтиради.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда археологик қазиш ишлари Барчинкентда ҳам, Сиғанақ ва Жанкентда ҳам давом этяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси