Тоғ йўналишлари рақамлаштирилади

Тоғ йўналишлари рақамлаштирилади

Алматининг машҳур тоғ йўналишлари тоғ хариталарига киритилади. Рақамлаштириш – тоғ кластерини ривожлантириш лойиҳасининг бир қисми. унда Катта Алмати кўли, Сухой лог ва бошқа нуқталарни бирлаштирувчи янги осма йўллар қўрилиши кўзда тутилган. Шунингдек, замонавий меҳмонхоналар, глэмпинг зоналари ва транспорт тармоғи бунёд этилади.

Айбол Муратхан, Туризм бошқармаси тоғ кластерини ривожлантириш бўлими бош менежери, Алмати шаҳри:

- Биз тоғдаги пиёдалар сўқмоқларини ҳам «2 гис», «Яндекс карти» каби картографик майдончаларда рақамлаштиришни режалаштирганмиз. Катта Алмати дарасини тоғ-чанғи спорти ва фаол ҳордиқ майдонига айлантириш, Кичик Алмати дараси тоғ, эко ва маданий-билим орттириш туризмига йўналтирилади. Экологик сўқмоқлар, навигация йўлга қўйилади, дам олиш учун қулайликлар яратилдаи.

Қозоғистон бошқа давлатлар билан авиаалоқани кенгайтиради. Алматидан Франкфурт, Шанхай, Гуанчжоу, Мумбай, Нью-Йорк ва Токиога бевосита рейслар ташкил этилади. Буларнинг ҳаммаси Алмати кластерига келаётган  хорижлик туристлар сонини уч марта — йилига 1 миллион 800 минг кишига кўпайишига хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик ҳам ортади. Солиқ тушумлари икки марта — 184 миллиард тенгегача ортади. Алматида туризмни ривожлантиришга 655 миллиард тенге ажратилиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси