Йил бошидан буён Қозоғистон иқтисодиёти 3,3 фоизга ўсди

Йил бошидан буён Қозоғистон иқтисодиёти 3,3 фоизга ўсди

Йил бошидан буён Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот 3,3 фоизга ўсган. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, олти ой ичида ташқи савдо айланмаси 40 фоизга ошди ва 63,7 миллиард долларга етган. Экспорт  ҳажми 56 фоизга кенгайди. Мамлакат ташқарисида сотилаётган қайта ишланган товарлар 33,5 фоизга кўпайган. Мамлакат асосий капиталига киритилган инвестиция ҳажми 4,5 фоизга ортди. Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров таъкидлашича, мамлакат иқтисодиёти ўсишига реал сектор катта улуш қўшмоқда.

Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:

- Ялпи миллий маҳсулот 3,4 фоизга ортди. Қурилишда 8,6 фоиз, алоқа соҳасида 6,5 фоиз, савдо соҳасида 6,2 фоиз, транспорт ва омборлар бўйича 5,6 фоиз, қайта ишлаш саноатида 4,9 фоиз, қишлоқ хўжалигида 2,1 фоиз ўсиш қайд этилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.