Қозоғистон ва Индонезия товар айланмаси 400 миллион долларга етди

Қозоғистон ва Индонезия товар айланмаси 400 миллион долларга етди

Эркин савдо тўғрисидаги шартнома мамлакат товарлари хорижий бозорга бож тўловларисиз етказиб берилишини таъминлайди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатлар ўртасида товар айланмаси 400 миллион долларга етган. Республика Индонезияга ферроқотишмалар, асбест, электр ускуналари ва бошқаларни етказиб беради. Жанубий Шарқий Осиёдан эса моиший техника ва автомобиллар келтирилади. Эслатамиз, Жакартада ЕОИИга аъзо давлатлар ва Индонезия ўртасида музокаралар давом этяпти. Томонлар бўлажак шартноманинг қатор бўлимларини муҳокама қиляпти. Шу жумладан, товар етказиб бериш қоидалари, келиб чиқиш ўрнини аниқлаш, техник тўсиқлар, интеллектуал мулк, муҳофаза чоралари ва бошқалар ўрганиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси