Қозоғистонда
Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали юк оқимини кўпайтириш ва 2030
йилга бориб, йилига 500 минг контейнерга етказиш режалаштирилган. Мамлакатимизда
мазкур йўлак салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Ўрта
йўлак» деб аталувчи ушбу йўналиш фақат юртимиз ҳудудидан эмас, Хитой, Каспий
денгизи акваторийси, Озарбайжон, Грузия, Европа давлатлари орқали ҳам ўтади. Йўналиш 10 минг километрлик темирйўл тармоғи ва 10 та
денгиз портини ўзида жамлаган.
Хуршида Абдуллаева
таржимаси