Тобора кўпроқ турли миллат вакиллари қозоқ тилини ўрганишга қизиқиш билдиряпти. Улар учун махсус курслар очилган. Ақтўбеда ҳам тил ўрганишни хоҳловчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Ҳаваскорликдан профессионалликкача бўлган бир неча даражада тилни ўзлаштириш мумкин. Оффлайн ва онлайн тартибда билим олиш имкони мавжуд.
Сулико Тетемадзе шундай курслардан бирига қатнайди. Унинг фикрича, ҳар бир қозоғистонлик давлат тилини ўзлаштириб олса, ютқазмайди. Бу ҳозирги давр талаби, ўзимиз яшаётган мамлакатга ҳурмат белгиси. Шунинг учун у тил курсларига бутун оиласини жалб этишга, биргаликда қозоқ тилини ўрганишга қарор қилган.
Сулико Тетемадзе, Ақтўбе шаҳридан:
- Энг муҳими, дўстларимдан ҳам талаб қиламан. Қани, қўшилинглар! дейман. Қозоқ тилида қадаҳ сўзи айтиб, ҳаммасини қойил қолдиришни истайман. Ўзим учун ўрганиш ниятидаман. Ҳаммани шунга чақираман!
Барча машғулотлари бепул ўтаётган қозоқ тилини ўрганиш клубига турли миллат вакиллари келади.
Малика Мирза, лойиҳа муаллифи:
- Аввалига марказга 5-7 одам келарди, бугунги кунда тингловчилар сони 30 нафарга етди. Ватанпарвар ва фаол фуқаролик мавқеини эгаллаган шахс сифатида давлат тилини ўрганишга қизиқиш ортаётганидан жуда мамнунман. Қозоқ тилининг қўлланиш доирасини кенгайтиришга ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман. Шунинг учун бошқаларга бепул ёрдам беряпман.
Россия фуқаролари ҳам қозоқ тилига катта қизиқиш билан қарайди. Бугунги кунда олтмиш нафардан зиёд Омск, Оренбург, Челябинск, Волгоград ва бошқа шаҳарларда яшаётган фуқаролар онлайн форматда тилни ўзлаштиришга киришган. Умуман олганда, Қозоқ тили давлат маркази очилгач, бу ерда йигирма минг одам таълим олди. Шундан 25 минг фоизини туб аҳоли бўлмаган этнос вакиллари ташкил қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси