Ўтмиш сабоқларини ёдда тутиш – бурчимиз

Ўтмиш сабоқларини ёдда тутиш – бурчимиз

Унинг айтганларидан иқтибос келтирамиз: «Тоталитаризм жиноятлари халқ онгида чуқур из қолдирди. Барча бегуноҳ жазоланганларга нисбатан адолатни тиклаган ҳолда тарихнинг машъум саҳифаларини ўрганишда давом этиш муҳим».

Бугун ўзининг Алматига қилган амалий сафари мобайнида  Президент ХХ аср сиёсий қатағони материалларини ўрганиш марказининг фаолияти билан танишди. Ушбу масканда архив ҳужжатлари реставрация қилинади, микрофильмлар тайёрланади. Яқин келажакда марказга Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Бош прокуратурадан 1930-1950 йилларда рўй берган сиёсий қатағонларга оид 715 мингта иш топширилади. Ҳозир тарихчи олимлар марказ ходимлари билан ҳамкорликда  Алаш Ўрда фаолиятига оид кўп томли китобни нашрга тайёрламоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси