Эндиликда шаҳар аҳли ва меҳмонлари Қозоғистоннинг энг йирик мегаполиси – Алмати ҳаётини яхшилашга оид таклиф билдириши мумкин. Ушбу аҳоли манзилгоҳида урбанистика тадқиқоти ташкил этилмоқда. Анкета асосида шаҳар инфратузилмаларини такомиллаштиришга оид фикр ва таклифлар таҳлил қилинади. Жами 20 минг одам билан суҳбатлашиш режалаштирилган. Барча истовчилар LED-экранлар, бекатлар ва жамоат транспортидаги QR-код орқали анкетани очиши мумкин. Жами 43 та саволга жавоб берилади, у «АлматиГенплан» илмий тадқиқот институти ва Амалий шаҳарсозлик институти томонидан шаҳар ҳокимлиги ёрдамида ишлаб чиқилган. Олинган маълумотларга асосланган ҳолда мегаполис ҳаётига ўзгариш киритилади.
Асхат Садуов, «Алматигенплан» илмий-тадқиқот институти” мчж директори:
- Унда ҳаракатланишга оид саволлар бор. Алматиликлар қандай ҳаракатланаётганини билиб оламиз. Тижорат ишлари, маданиятга талаблар бўйича саволлар қўйилган. Аҳоли даромади, ҳудудларни ривожлантириш каби масалаларда фикр билдириш мумкин. Шунингдек, бош режани рўёбга чиқаришда алматиликлар қанчалик иштирок эта олишини ҳам ўрганамиз. Жаҳонда барча тараққиёт лойиҳалари шундай тадқиқот, муҳокамалардан бошланади. Бусиз шаҳарда юзага келадиган у ёки бу муаммони оқилона ҳал этиш амримаҳол.
Абдумалик Сарманов таржимаси.