Бугун мусулмонлар учун муқаддас ой – Рамазон бошланди. Қозоғистон президенти таъкидлашича, у халқимиз учун катта аҳамиятга эга. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу ойда бизнинг абадий қадриятларимиз – эзгулик ва ҳалоллик, меҳр-шафқат ва бағрикенглик каби фазилатларимиз яққол кўзга ташланади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
- Бу - мусулмонларнинг бирлиги ва баҳамжиҳатлиги яққол кўзга ташланадиган давр. Рамазон ойи маънавий покланиш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, хайрия ойи, шу тариқа у умуминсоний қадриятларнинг илгарилашига хизмат қилади. Диний ва маданий қадриятларини эъзозлайдиган мамлакатда тинчлик ва осойишталик ҳукм суради, у ҳар қандай чорловларни енгиб ўтади. Халқимиз ўзаро ишончни сақлаганча тараққиётга эришишига ишонаман. Ҳаммага мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақият тилайман! Рамазон муборак!
Ислом тақвимига кўра, бу ой 30 кун давом этади. 5 апрелдан 6 апрелга ўтиларкан Қадр кечаси, 10 апрель куни Рамазон ҳайити нишонланади. Рўза вақтида нафснинг талабларига бош эгмаслик, ортиқча ҳашамлардан воз кечиш мусулмонларнинг имонини мустаҳкамлайди. Жорий йилда фитр-садақа миқдори 640 тенге этиб белгиланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.