Ўтган суткада 158 киши коронавирусга чалинган

Ўтган суткада  158 киши коронавирусга чалинган

Қозоғистонда ўтган кеча-кундузда яна  158 киши коронавирус юқтирган. Энг кўп бемор Алмати шаҳрида аниқланган. Жанубий мегаполисда эса 88 нафар юртдошимизда инфекция борлиги қайд этилган. Пойтахтда ПЗР-тест 35 беморда ковид борлигини тасдиқлаган. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан бери юртимизда коронавирус юқтирганлар сони 1 миллион 307 мингдан ошган. Ҳозирги вақтда 1 минг 155 киши ковид инфекциясидан даволанмоқда, шундан  147 нафари стационарларда, 8 та бемор ўта оғир аҳволда. Бир сутка ичида 73 нафар юртдошимиз дарддан тузалган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.