Жумладан, Буюк Британияда коронавируснинг ушбу варианти касалланганлар сони кескин ортиб кетишига сабаб бўлди. Фақат ўтган суткада бу ерда бир вақтнинг ўзида юқтиришнинг 170 мингта янги ҳолати қайд этилган. Натижада пойтахт клиникалари жой ва тиббий персонал етишмовчилиги каби жиддий муаммога дуч келишган. Одамлар шифокорлар ёрдамини тез тиббий ёрдам машиналарининг ўзида кутишига тўғри келмо– Тез ёрдам бўлимида 42 нафар одам шифохонага жўнатишни кутиб турибди. Шунинг учун биз уларни тез ёрдам машинаси салонида даволашга мажбур бўлаяпмиз.
Эпидемия Австралияда ҳам тез тарқалмоқда. Яқинда мамлакатнинг аҳолиси кўп бўлган Янги Жанубий Уэльс штатида 30 мингдан кўпроқ касалланганлар аниқланди, 16 киши шу касалликдан вафот этди. Бу пандемия бошидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич– Бу бизнинг штатимиз учун жуда ҳам оғир кун бўлди. Кейинги суткада вирусдан 16 киши вафот этди. Эмланмаган фуқаролардан тезроқ вакцина олишларини илтимос қиламан. Илмий маълумотлар ишончли. Эмлаш, бу – ўзингизни ҳимоя қилиш усули.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, омикрон штамми коронавируснинг олдинги турларига қараганда енгил кечади. У фақат нафас олиш йўлларининг юқори қисмига тарқалади ва бу, афтидан, ўпканинг типик яллиғланишига олиб келмайди. Бироқ, мутахассисларни унинг айниқса эмлаш суръати паст бўлган мамлакатларда тез тарқалиши безовта қилмоқда. Супермутация юзага келиш хавфи ҳам мавжуд. Эслатиб ўтамиз, яқинда Кипрда коронавируснинг янги турини аниқлашди. Олимларнинг айтишича, бу «дельта» ва «омикрон» штаммларининг гибриди экан. Янги мутация «дельтакрон», деб номланди