Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 1 минг 257 та янги ҳолат рўйхатга олинган. Энг кўп бемор Нур-Султонда, улар сони 353 тага тенг, Алматида 349 нафар, Алмати вилоятида 115 нафар. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан бери мамлакатда бир миллион 313 мингдан зиёд ҳолат қайд этилган. Айни пайтда беш ярим мингга яқин юртдошимиз коронавирусдан даволанмоқда. Уларнинг 588 нафари шифохоналарда. Вакцинация суръатига келсак, сўнгги маълумотларга қараганда, препаратнинг ҳар иккала компоненти билан эмланганлар сони 9 миллион 318 минг кишига тенг. Аҳоли орасида 4 миллион 894 минг одам ревакцинациядан ўтган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.