Қозоғистонда яна хасталанганлар сони ортаётгани кузатилди. Ўтган сутка давомида мамлакатда 1 минг 105 бемор аниқланди. Бир неча ҳафтадан буён беморлар сони бўйича Алмати шаҳри пешқадам – мегаполисда 341 бемор аниқланди. Пойтахтда яна 195 одамга коронавирус юққан. Учинчи ўринда – Алмати вилояти. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, мамлакатда COVID-19 ташхиси тасдиқланганларнинг умумий сони 236 мингдан ошди. Сўнгги 24 соат ичида 835 ватандошимиз касалликдан фориғ бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси