Қозоғистонда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари 15 июлгача вакцина олиши шарт. Бош санитар-врачнинг янги қарорига мувофиқ савдо-кўнгилочар марказлар, умумий овқатланиш корхоналари, театр ва кинотеатрлар, аптекалар, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, иккинчи даражали банклар ҳамда бошқа кўплаб компания ва корхоналар ходимлари эмлаш олиши зарур.
«Агар ходим эмлаш олмаган бўлса, ҳар 7 кун ичида ПЗР-тест топшириши лозим. Фақат тиббий кўрсаткичларга эга бўлганлар ҳамда сўнгги 3 ой ичида COVID-19 га чалинганлар коронавирусга қарши вакцина олмаслиги мумкин», дейилади хабарда.
Таъкидлаш лозимки, эпидемиологик вазият ёмонлашиши оқибатида учинчи марта Нур-Султонда карантин қатъийлаштириляпти. Бу шаҳарда карантин талабларига риоя этилишини назорат қилувчи мониторинг гуруҳлари кучайтирилган тартибда, кеча-кундуз ишлаяпти.
2 июлдан бошлаб пойтахт бош санитар-врачи Сархат Бейсенованинг янги қарори кучга киради. Унга кўра пойтахт кунида оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади. 4 июлдан умумий овқатланиш корхоналарида иш вақти қисқартирилади, жамоат транспорти фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси