Қозоғистон ва Таиланд тиббиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Таиланд тиббиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Таиланд тиббиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради. Астанада ушбу давлатнинг шифокорлари иштирокида академик симпозиумлар ўтказиляпти. Таиландлик мутахассислар ҳамкасблари иши билан танишяпти, онкология йўналишидаги Қозоғистон тажрибасини ўрганиш ниятида. Делегация таркибида тиббий инновациялар ва робототехника соҳасидаги етакчи компания вакиллари ҳам бор. Икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо ва туризм алоқалари боғланган. Томонлар тиббиёт йўналишиа ҳам кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида.

Пияпин Нийомреркс, Таиланд қироллигининг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Шу кунгача Таиланд ва Қозоғистон ушбу соҳада асосан техник ёрдам борасида ҳамкорлик қилган. Биз алоқалалрни кенгайтириш салоҳияти мавжудлигини кўриб турибмиз. Онкология, мультифанлар тиббий ёрдами, жисмоний машқлар йўналишларига эътибор қаратяпмиз.

Сутхат Фучароэн, Samitivej Hospital онколог-врачи, Таиланд:

- Биз олимлар ва шифокорлар ўзаро алоқа боғлаши, Қозоғистон  ва Таиланд шифохоналари ҳамкорликда иш юритиши ҳақида ўйлаяпмиз. Технологиялар алмашиш, мутахассислар тайёрлаш имконлари бор. Қозоғистон  ва Таиланд ўртасида тўлқонли ҳамкорлик ўрнатилишидан умидвормиз. Шу жумладан, кадр тайёрлаш, технологиялар трансферти, даволаш дастурлари бўйича ишлаймиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси