Қозоғистонда саратонга қарши маҳаллий препаратнинг клиник синовлари давом
этмоқда. Онкология ва радиология илмий-тадқиқот институти
билан ҳамкорликда олимлар янги дорининг самарадорлиги ва хавфсизлигини синаб
кўряпти.
Ишланма муаллифи Дўс Сарбасов синов натижалари ҳақида сўзлаб берди.
Биринчи босқичда препарат
15 нафар беморга берилиб,
дастлаб кичик дозада синаб кўрилди, кейинчалик миқдор кўпайтирилади.
Синов давомида олимлар
ўсимталар ўсиши сезиларли секинлашганини аниқлади, беморлардан
бирида учдан бирга қисқарган. Шу
билан бирга, тиббиётчилар дори воситасида токсинлик йўқлигини
тасдиқлади. Синовларнинг
иккинчи босқичида олимлар препарат самарадорлигини ошириш
учун дозанинг етарли
оптималлигини аниқлаш устида иш олиб боради. Тадқиқотлар яна бир неча йилга чўзилади ва шундан
кейингина ноёб дори бозорларга чиқади.
Дўс Сарбасов, биолог, Назарбоев Университети профессори:
- Самарага эришганимиздан кейин,
онкологик касаллик, саратоннинг нисбатан таъсирчан типини аниқлаймиз,
шунда 3-босқичга ўтамиз, бунда 1000 нафар одамда синаб кўрилади.
Ҳозирда, қоидага
биноан, клиник синовларнинг биринчи-иккинчи босқичини ўтказишимиз керак,
биз фақат битта онкомарказ билан ишлаймиз.
Шу босқичга
чиқишимиз, самара олишимиз билан, саратон типини аниқлаб, икки йилдан сўнг
кўплаб марказлар билан бирга клиник синовларни ўтказамиз.
Абдумалик Сарманов
таржимаси