Коронавирусга қарши вакцина турларини аралаштириб олмаслик керак. БССТ вакиллари шуни тавсия қилди. Улар буни «хавфли тенденция» деб атади, чунки турлича бўлган иккита препаратнинг соғлиққа таъсири ҳақида маълумотлар кам. Учинчи дозани қабул қилиш ҳам хатарли. Бу масалада олимлар тадқиқот ўтказмоқда ва ҳозирча қўшимча вакцина олиш самарали эканлиги исботланмаган, дейди ташкилот вакиллари.
Сумья Сваминатан, бсст бош илмий ходими:
- Бу бирмунча хавфли тенденция. Бизда вакциналарни аралаштириш ҳақидаги маълумот ва далил-исбот йўқ. Агар фуқаролар ким ва қачон иккинчи, учинчи ва тўртинчи дозани қабул қилишини ҳал қила бошласа, давлатлардаги вазият ёмонлашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси