Қозоғистонда яна бир вакцина яратилади

Қозоғистонда яна бир вакцина яратилади

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган «QazVac» вакцинаси хорижда ҳам ишлатилиши мумкин. Мамлакатимиз Президенти билан онлайн учрашувда Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Адханом Гебрейесус препаратни фавқулодда вазиятларда ишлатиш учун БССТ тавсия этган дори-дармонлар қаторига киритиш мумкинлигини тилга олди. Ташкилот раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг пандемияга қарши фаолиятдаги хизматини юқори баҳолади.

«Бугунги кунда 2 миллион фуқаро эмлангани нисбатан юқори кўрсаткич. Кўплаб давлатлар ҳалигача бундай кўрсаткичга эриша олмаяпти. Аҳолининг 55 фоизини эмлашдек амбицияли режаларингиз эҳтиромга лойиқ», дея таъкидлади БССТ раҳбари.

Тез кунларда Қозоғистонда коронавирусга қарши яна бир вакцина пайдо бўлиши мумкин. Препарат яратиш масаласида пойтахтдаги Қозоғистон Миллий Аграр тадқиқот университети қошидаги вакциналогия халқаро маркази фаол тадқиқот ишларини олиб боряпти.

Жаннат Сатибалдиева, Тиббиёт фанлари доктори, даволаш воситалари ва тиббий ускуналар миллий экспертиза маркази эксперти:

– Бу иш хийла мураккаб. Масғут Айкенбаев номли институтда лаборатория жониворларида клиникагача бўлган синовлар ўтказилди. Энди приматларда унинг иммуноген сифатлари синалади. Жуда мураккаб ва жиддий жараён. Натижаларни кутамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси