Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари онкологик касалликлар бўйича бепул маслаҳатлар беради. Улар оммавий ижтимоий тармоқлар майдончасида бевосита эфирга чиқади. Қозоғистонликлар ўзларини қизиқтираётган барча саволларга жавоб олиши мумкин. Айни вақтда, вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, поликлиникаларда хавфли ўсимталар пайдо бўлганлигига кўрсатма пайдо бўлган тақдирда, беморга «яшил йўлак» орқали – чеклов ва навбат кутишларсиз, 18 иш кунида хизмат кўрсатилишини эслатди. Онкология эҳтимоли мавжуд бўлган тақдирда МРТ ва КТ бепул амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.