Қозоғистонда қандли диабет ва семизликни даволаш усуллари такомиллаштирилади. Соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда етакчи бўлган Дания фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси билан ўзаро англашув меморандумини тузди. Томонлар икки тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш ниятида. Мисол учун, маҳаллий дори-дармон ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш. Диабет ва семизликни даволашга қаратилган таълимий дастурлар ёрдамида кадрлар тайёрлашни кучайтириш. Шунингдек, беморларни даволаш сифатини ошириш. Хусусан, терапиянинг инновацион методларини эрта қўллаш имконияти. Айни пайтда, компания Қозоғистон бозорига фаол фармацевтик субстанцияларни етказиб бериш имкониятини ўрганишни кўзлаган. Бу келгусида маҳаллий корхоналарда инсулин ишлаб чиқаришни ташкил этишга замин яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.