Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистонда яна 841 одам коронавирус дардидан фориғ бўлди. COVID-19 ни енгил ўтганларнинг умумий сони 140 минг 684 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида 739 бемор аниқланган. Республика бўйича жами 153 минг 199 одамда КВИ ташхиси тасдиқланган.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. - 18219
Алмати ш. - 18243
Чимкент ш.- 5496
Ақмўла вилояти - 7081
Ақтўбе вилояти - 3671
Алмати вилояти - 6971
Атирау вилояти - 13274
Шарқий Қозоғистон вилояти - 18732
Жамбил вилояти - 4965
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 9119
Қарағанди вилояти - 11989
Қўстанай вилояти - 7387
Қизил Ўрда вилояти - 3375
Манғистау вилояти - 3671
Павлодар вилояти - 8900
Шимолий Қозоғистон вилояти - 8454
Туркистон вилояти - 3652
Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 18 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. Уч киши вафот этган, 63 одам тузалган.
1 августдан бери: касалланганлар – 45 минг 460 та, вафот этганлар – 493 киши, тузалиб чиққанлар – 32 минг 893 нафар.