Тез кунда 50 мингдан зиёд одамнинг махсус ҳисобига пул ўтказилади

Ягона пенсия жамғармаси дастлабки 50 минг омонатчининг махсус ҳисобига тез кунларда тегишли маблағни ўтказади. Бу ҳақда «Отбаси банк» ҲЖ раиси Лаззат Ибрагимова матбуот брифингида маълум қилди. Бугунги кунгача жами бир марталик тўлов учун 80 мингдан зиёд ариза тушган. Шундан 44 фоизида амалдаги ипотека қарзини ёпиш нияти билдирилган. Шуни ҳам айтиш керакки, аризаси қабул қилинган статусга эга фуқаро ҳисобидаги жами маблағ қанча эканлигини кўриши мумкин, дейди молиячи. Бунинг учун «Отбаси банк» тураржой-қурилиш жамғарма банки мобиль иловасига кириш лозим.

Лаззат Ибрагимова, «Отбаси банк» ҲЖ Раиси:

- Порталга тушган 80 минг аризадан 50 минг 519 таси махсус ҳисобдан маблағ ўтказиш босқичида. Бу қозоғистонликлар шахсий кабинетига кирса, яхши янгилик - пенсия жамғармаси аризасини кўриб чиқиш учун қабул қилганини кўриши мумкин. Кўриб чиқиш муддати 3-5 кун. 50 минг омонатчи амалда биринчи босқичдан ўтди. Уларнинг пул ўтказиб бериш ҳақидаги аризаси қабул қилинган. Шундан 8 минг нафари кеча 16:00 гача ўз махсус ҳисобида маблағини кўрди. Уни мобиль иловадан ҳам кузатиш мумкин.