Республика бюджетининг даромадли қисмини таъминлашга
доир ишларни кучайтириш, инвестиция иқлимини яхшилаш, мамлакат саноат
салоҳиятини очиб бериш,
иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантириш, инфратузилма
масаласини ҳал этиш. Бугун Ҳукуматда Президент мактубида тилга олиб ўтилган
Қозоғистон тараққиётининг янги векторлари муҳокама қилинди. Бош вазир тегишли
муассасаларга бир қатор аниқ топшириқлар берди. Ўлжас Бектенов таъкидлаанидек, Давлат
раҳбарининг Мактуби – мамлакат ва жамият учун стратегик мўлжалдир.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Биз ўрта муддатли давр учун йўлланмагина эмас,
балки аниқ вазифаларга, мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга эга яққол
ҳаракат алгоритмини оляпмиз. Ҳар битта пункт бажарилиши қатъий назоратга
олинади. Бунда якуний натижа, иқтисодиётга унинг таъсири эътиборга олинади. Ҳукуматнинг
ўзгармас мақсадли фаолияти фуқаролар даромад даражасини оширади. Бизнес юритиш
учун қулай шароит яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва давлат бюджетининг
рационал тақсимланиши сезиларли иқтисодий ўсишга эришишга олиб келади.
АСМни ривожлантириш доирасида Қозоғистонда қишлоқ
хўжалиги ерларидан рационал фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади. Буни
фаолияти қайта шакллантириладиган ерни муомаладан чиқариш комиссияси назоратга
олади. Бундан ташқари, келгуси йилдан бошлаб, хўжаликларни имтиёзли кредитлаш
ҳажми 800 миллиард тенгегача оширилади. Бунинг учун иккинчи даражали банклар жалб этилади. Ҳукумат томонидан
маҳаллий тайёр маҳсулотни ташқи бозорларга чиқаришни рағбатлантириш борасида
алоҳида чоралар кўзда тутилган.
Серик Жуманғарин, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири ўринбосари:
- Экспортни рағбатлантиришда янги ёндашув жорий этилади, у юк авиаташувларига йўналтирилган бўлиб, биринчи навбатда,
АСМ ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларини юқори экспорт манфаатига эга
давлатлар бозорига чиқаришга қаратилган,
бу Қозоғистон Республикасини 2029 йилгача ривожлантириш Миллий режасида
белгиланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси