Ҳафта бошида ўтказилган савдоларда миллий валюта курси кўтарилгани кузатилди. Қозоғистон жамғарма биржасида унинг нархи кеча 473,95 тенгени ташкил қилди. Жумага нисбатан фарқ салкам 3 тенгега етди. Молиявий аналитик Андрей Чеботарёв фикрича, бу нарса солиқлар тўланиши билан боғлиқ. Чунки ташқи факторлар кўпроқ салбий мазмунга эга: нефть арзонлашяпти, доллар индекси ўсяпти. Эксперт таъкидлашича, тенге ташқи босимларга берилмаяпти. Унинг тахминига кўра, курс ташқи таъсирлар олдини олиш учун илгарироқ пасайтирилган бўлиши мумкин. Прогнозлар жорий йил бюджет параметрларига асосланган. Унда долларнинг курси бир доллар учун 460 тенге кўламида ҳисобланган. Миллий валюта нархи шу атрофда қолаверади. Табиийки, янги ташқи таҳликалар юз бермасагина шундай бўлади, дейди Чеботарёв.
Абдумалик Сарманов таржимаси.