Бугун Қозоғистон Бош вазири раислигида ўтказилган
Иқтисодий сиёсат кенгаши йиғилишида келгуси йилларда инфляция суръатини секинлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш масалалари муҳокама қилинди. Нарх-наво ўсишини чегаралаш учун
Ҳукумат ва Миллий Банк томонидан Чора-тадбирлар мажмуаси тузилган. Бунда асосий эътиборда - ички саноатни ошириш, тариф сиёсатини олдиндан
билиш, асосий маҳсулотлар нархи барқарорлиги. Бунинг учун ички бозорни
тўлдирадиган мамлакат ишлаб чиқарувчилари биринчи навбатда давлат кўмагини
олади. Бошқарув асосида савдо устамаларини назоратга олиш туради. Савдо
вазирлиги маълум қилишича, Қозоғистонда ижтимоий муҳим маҳсулотларга
рақобатбардош нархлар сақланади. Бунинг учун соҳавий уюшмалар билан меморандумлар имзоланган, мавсумлар оралиғида хориждан қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини келтириш борасида шартномалар тузилган. Умуман, беш ой мобайнида
АСМ маҳсулотлари ҳажми юртимизда 4
фоизга ошди, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш эса 10 фоиздан ошиқроққа
ўсди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

