ИИВ: Ички ишлар органларига 9900 киши олиб келинди

ИИВ: Ички ишлар органларига 9900 киши олиб келинди

Тартибсизликларга алоқадорликда гумон қилинган 10 минг нафарга яқин одам ушланди. ИИВ тезкор штаби маълумотларига кўра, фақат Алматининг ўзида полицияга 1237 нафар одам олиб келинган. Улардан 30 дан ортиқ совуқ қурол ва 1428 та ўқ дорилар мусодара қилинган. Бундан ташқари, блок постларда 38 киши қўлга олинган. Таразда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар жиноятчилардан «Макаров» русумли тўппонча, унинг ўқлари, брон ва пневматик тўппончаларни олишган.

Мусо Муродов таржимаси