2024 йилда жамби
ату тарихи ҳақидаги китоб ва комикс чоп этилади. Шунингдек, бу спортга оид
мобиль ўйин ясалади. Жамби Ату федерацияси Президенти махсус ташкил қилинган
брифингда бу ҳақда маълум қилди. Еркебулан Илиясовнинг айтишича, натижада
ёшларнинг азалий қозоқ ўйинига қизиқиши ортади. Шу мақсадда, от устида ёй отиш
беллашувлари замон стандартларига мос шаклда рақамлаштирилади. Беллашувда
иштирок этаётган мерганлар хавфсизлигини таъминлаш учун майдонча тартибга
келтирилади. Махсус лазер йўл белгилари қўйилган. Таймерлар ва кузатиш-назорат
тизими мавжуд. Шунингдек, беллашувларни онлайн кузатишга имкон берувчи мобил
илова ёзилди. Бу электрон тизим келаси йилдан ишга тушади.
Еркебулан Илиясов,
«Жамби ату» федерацияси президенти:
- Мобил иловага кирган ҳолда қайси спортчи,
қандай отда, қанча очко тўплаганини онлайн кузатиш мумкин. Яъни, биз футболда
ким қанча гол киритди, қанча метрдан киритди, қанча метр масофа босиб ўтди,
деган маълумотларни кўриб турибмиз. Бизнинг илова ҳам шунга ўхшаш бўлади. Шунингдек,
барча беллашувлар ва биринчиликлар бўйича маълумот киритилади.
2024 йилда
Қозоғистонда жамби атудан 12 та маҳаллий ва 6 та халқаро чемпионат ўтказилиши
режалаштирилган. Шунингдек, биринчи марта чавандоз қизларнинг «Тўмарис» беллашуви
ташкил қилинади. 16-22 декабрда миллий терма жамоа Саудия Арабистонида ўтадиган
жаҳон жамби ату биринчилигида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.