Мамлакатда танлов учун аризалар қабул қилиш бошланди. Ҳужжатлар 10 июлгача топширилиши лозим. Талаб ва шартлар Инновацияларни ривожлантириш миллий агентлиги сайтида эълон қилинган.
Санат Аханов, Qazinnovations инновацияларни ривожлантириш миллий агентлиги бошқарув раиси:
– Бу устама фоизсиз, гаровсиз грант олиш учун яхши имконият. Давлат ёрдамининг ажойиб намунаси. Агар корхонангизга янги технологиялар жорий этмоқчи, трансферт қилмоқчи бўлсангиз, импорт ўрнини тўлдиришни истасангиз – бизга келинг. Грант миқдори 400 миллион тенге, муддати 3 йил. Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, биздаги грант бериш кенгаши йиғилиши, грант бериш жараёнлари шаффоф. Ҳамма маълумотлар Казинкз сайтига қўйилган. Унда телефон рақамлари кўрсатилган, экспертларимиз сизга тегишли йўлланма беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси