Қозоғистон Болалар Евровидениесида кучли ўнликда

Парижда бўлиб ўтган Болалар Евровидениесида Қозоғистон жамоаси кучли ўнликка кирди. Алинур Хамзин ва Бекнур Жанибекули дуэти 121 балл тўплади ва 8-ўринни олди.

Алинур Хамзин, Junior Eurovision қатнашчиси:

- Биз юқори даражада ижро этганимизни биламан. Ҳаммаси адолатли ўтди. Мамнунман.

Ерлан Бекхожин, «Хабар» Агентлиги бошқаруви раиси:

- Энг муҳими, Болалар Евровидениеси ривожига ҳисса қўшдик. Албатта, пешқадамлар қаторидамиз. Рақибларимиз бизни жуда жиддий қабул қилди. Ушбу анжуман тўғрисида, жумладан, биз ҳақимизда оммавий ахборот воситаларида кўп ёзилди. Биз ижтимоий вазифамизни уддаладик, деб ҳисоблайман. Барчани табриклайман.

Таъкидлаш жоизки, бу йил Болалар Евровидениесида қўшиқча Малена ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни Польшадан Сара, учинчи ўринни - франциялик Энцо эгаллади.

Абдумалик Сарманов таржимаси