Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Сербияда бўлиб ўтган жаҳон биринчилигидан қайтди. Olympic.kz портали маълум қилишича, Ғолиблар ва совриндорларни мухлислар аэропортда илиқ кутиб олди. Эслатамиз, Белградда қозоғистонлик спортчилар икки олтин, икки кумуш ва битта бронза медаль олди. Чемпионат якунларига кўра жамоа ҳисобида бош тренер Қайрат Сатжанов раҳбарлигидаги жамоа умумий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.
Сакен Бибосинов, бокс бўйича жаҳон чемпиони:
- Мен жаҳон чемпиони унвонини олдим. Лекин бу ғалаба фақат менинг хизматим эмас. Ота-онам, халқим мени ҳамиша қўллаб-қувватлагани учун бу натижага эришдим.
Темиртас Жусупов, бокс бўйича жаҳон чемпиони:
- Рингга чиққанимда бутун Қозоғистон ортимда турганини ҳас қилдим, қўллаб қувватлаётганини сездим. Ишончни оқлашга ҳаракат қилдим. Бунинг учун миннатдорман.
Абдумалик Сарманов таржимаси