Республика қозоқ миллий-маданий автономияси шундай режаси борлигини маълум қилган. Жамоат ташкилоти турли халқларни ўзаро боғлаш билан бирга хорижда ўз тили, маданияти ва урф-одатларини асраб-авайлаб келмоқда. Маҳаллий Дўстлик уйида машҳур қозоқ арбобларига бағишланган ижодий тадбирлар ўтказилади, ёшлар "Шаттиқ" рақс гуруҳида шуғулланади. Келажакда қозоқ тилида журнал чиқариш режа қилинган.
Сағит Жақсибеков, «Татаристон республикаси қозоқ миллий-маданий автономияси» жамоат ташкилоти раиси:
- Қозоқ миллий-маданий автономияси ассамблеяси Татаристон халқлари ассамблеясининг таркибий қисми ҳисобланади. Ўз олдимизга қўйган асосий вазифа - тил, маданият, урф-одат ва анъаналарни сақлаб қолиш.
Расмий маълумотларга кўра, Татаристонда ҳозирда бир ярим мингдан зиёд қозоғистонлик талаба таълим олади. Диаспора уларни қўллаб-қувватлайди, зарурат туғилса, йўл-йўриқ, маслаҳат беради. Ҳар йили Дўстлик уйида биринчи курс талабалари тўпланади.
Карина Қабдуллина, ташкилот ёшлар қаноти раиси:
- Бизнинг ишимиз улар ўз илдизлари, анъаналарини унутмаслиги учун юртимиз ёшларини бирлаштиришдан иборат. Шунингдек, ватанни соғинишини ҳисобга олиб, уй таомлари тайёрлаймиз, оилавий учрашувлар ташкил қиламиз, қозоқча қўшиқлар куйлаймиз, рақсга тушамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси