Ўзбекистонда Марказий Осиёда ҳуқуқ ва бизнес билан боғлиқ
анжуман ўтказилди. Тошкентда ташкил қилинган Халқаро ҳуқуқ форумига 40 мамлакатдан етакчи
ҳуқуқшунослар, IT-мутахассислар, халқаро ташкилотлар ва илмий доиралар вакиллари
ташриф буюрди. Иштирокчилар рақамли ҳуқуқ, рақамли шахсий
маълумотларни муҳофаза этиш, сунъий идрокни тартибга келтириш масалаларини муҳокама қилди. Экспертлар рақамли келажак ва рақамли трансформация
учун ушбу майдончанинг ўта муҳимлигини
таъкидлашди.
Лионель Галье,
Нотариуслар халқаро иттифоқи президенти, Франция:
– «Tashkent Law
Spring» форуми доирасидаги учрашув биз учун катта аҳамиятга эга. Чунки у дунё
ҳуқуқшунослари ва нотариуслари ўртасида тажриба алмашиш учун яхши имкониятлар
беради. Биз рақамли технологиялардан ҳар куни фойдаланамиз. Улар ҳуқуқ
соҳасида жараёнларни янада аниқ назорат қилиш ва тартибга келтириш имконини
беради. Ўзбекистон ташкилотимизга аъзо бўлган.
Кейт Картер, янги технологиялар бўйича спикер, профессор, Сингапур:
- Биз хатоларни
камайтириб, инсон факторини бартараф қилган ҳолда рақамлаштириш ҳаётнинг барча
соҳаларига кириб келаётганини кўряпмиз. Лекин инсон технологияларга ишонмаслиги,
бошқариши керак. Улар фақат
воситалигини унутмаслик зарур.
Ўзбекистон давлат бошқарувини модернизациялаш ва хизматларни рақамлаштиришга
катта эътибор беряпти. Республикада 2030 йилгача сунъий идрок технологияларини
ривожлантириш стратегияси қабул қилинди, онлайн-ишловчи майдончалар ва
интеграцияланган маълумотлар базалари бор.
Бобурхон Аббосов, Ведущий Консультант Департамента
Министерства Юстиции:
– Ўзбекистон ҳозир
ҳуқуқ-тартибот, давлат хизматлари соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этяпти. 2023 йилдан бошлаб ҳуқуқий ҳимоя тизими, интеллектуал
мулк объектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш рақамлаштирилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

