Культегин ҳақида битик жаҳоннинг 14 тилига таржима қилинди

Культегин ҳақида битик жаҳоннинг 14 тилига таржима қилинди

Машҳур лашкарбоши, Иккинчи турк ҳоқонлиги сиёсий ва ҳарбий арбобига бағишланган битиклар тўплами жаҳоннинг 14 тилига таржима қилинди. Асар инглиз, корейск, қирғиз, озарбайжон, монгол, немис, татар, хитой, француз ва бошқа тилларда чоп этилди. Тўплам саҳифаларида Культегин мажмуасига оид архив материаллари – илмий маълумотлар,  тарихий ҳужжатлар, фотографиялар ва мажмуа реконструкцияси схемаси аниқ тартибга келтирилган.

Дихан Қамзабекули, аЛ Форобий Номли Қозоғистон миллий университети проректори:

- Бу асарнинг ўзига хослиги шундаки, унда қадимий турк даврига хос маълумотлар аниқроқ, замонавий талқинда тақдим этилган. У қадимий цивилизация ва замонавий дунё ўртасидаги ўзига хос кўприк вазифасини ўтаган. Биз маънавий тикланиш, маданий мерос ҳақида тобора кўпроқ гапиряпмиз. Мазкур тўплам янги Қозоғистон қадриятларидан бирига айланишига шубҳа йўқ.