«Абайнинг буюклиги». Қозоғистон пойтахтида таниқли озарбайжон тарихчиси ва сиёсатшуноси Теймур Ўқтай ўғли Атаевнинг шундай номланган китоби чоп этилди. У қозоқ маърифатчиси ва шоирига бағишланган. Муаллиф таъкидлашича, китобни яратиш ғояси мамлакатимизга ташрифи давомида туғилган. Ўз китобида у республика солномасининг энг муҳим саналарига ва машҳур мутафаккир биографиясига таянади. Теймур Ўқтай ўғли Атаев фикрича, Абай Қўнонбоев фалсафаси ва дунёқараши ҳамиша долзарб, асарлари фақат қозоқ халқининг эмас, бутун инсониятнинг бебаҳо бойлиги. Бу китоб тақдимоти Озарбайжон элчихонаси ёрдамида ўтказилди.
Теймур Ўқтай Ўғли Атаев, китоб муаллифи, Озарбайжон:
– Кенг фикрловчи шахс бўлган. Танишаркансиз, у бугунги кунда яшаган инсон каби таассурот қолдиради. Бир аср аввалги даврни ҳам, бугунни ҳам, келажакни ҳам илғай олган. Уни бутун турк оламининг мутафаккири, деб аташади. Ҳа, у кенг фикрловчи инсон, Қозоғистон унга торлик қилади, турк дунёси қадар кенг. Уни машҳур мутафаккирларимиз – Мирза Фатали Ахундов, Абдулла Тўқай билан тенг кўраман. «Мана, илмларни яратган буюк инсонлар», дегим келади.