Берлинда қозоғистонлик талабалар VIII форуми ўтказилди. Мамлакатимиз элчихонаси ташкил қилган учрашувга Германиянинг турли қисмларида таълим олаётган талабалар қатнашди. Улар дипломатлар, уларнинг ишлари билан танишди, саволларини беришди. Бундан ташқари, форум доирасида «Жаҳон ҳамжамияти тан олган Қозоғистон» фото кўргазмаси ташкил қилинди. Иштирокчилар Буюк Даштнинг кўркам манзараларини томоша қилди. Анжуман спорт тадбирларига уланди. Таъкидлаш жоизки, қозоғистонлик талабалар келажакда ҳамюртларни тўплаш билан бирга немис дўстларини ҳам Қозоғистон маданияти билан таништириш ниятида.
Назерке, Гумбольдт университети талабаси:
- Форум Берлинда ўтказилаётган бўлса ҳам, узоқ-яқин олий ўқув юртларидан талабалар етиб келишгани бизни қувонтирди. Бугунги кунда ижтимоий алоқалар жуда муҳим. Чунки пандемия даврида кўпчилик ҳаётини бошқалар билан боғловчи ришталар камлигини ҳис қилди. Улкан форум туфайли, менимча, кўплар янги дўстлар орттирди. Шахсан ўзим ҳам жуда мамнунман. Мана, эндиликда мен Германиядаги ватанимнинг жажжи бўлагини ҳис этдим.
Абдумалик Сарманов таржимаси