Қозоғистон вакиласи Буюк Британияда ўтказилган халқаро танловда энг яхши деб топилди. Асемгул Сулейменова «Ана мен бала» асари туфайли «Golden Time Talеnt» танловининг «Ранг-тасвир» номинациясида ғолиб бўлди. Унинг картинасини дунёнинг турли жойларидан келган юксак даражали профессионаллар юқори баҳолади.
Асемгул Сулейменова, рассом:
– Мен умуман кутмагандим. Очиғини айтсам,
бирорта ўриндан умид ҳам қилмагандим. Бу танлов ҳақида ўқиганимда, унда турли
давлатлардан иштирокчилар кўплигини билдим. Лондонда бўлиб ўтган мана шундай
халқаро танловда иштирок этганман, деб юрарман, дегандим. Совринли ўринни
эгаллаш ҳақида сира ўйламаганман. Мен учун бу сюрприз бўлди.
Мусаввира айтишича, мазкур картина ўзига хос энергетикага эга ҳамда унга жуда яқин.
Асемгул Сулейменова, рассом:
– Унда қайнонам уч яшар ўғли, менинг умр
йўлдошим билан бирга тасвирланган. 1995 йилда улар «Жамбилнинг ёшлиги» фильмида
суратга тушган, қайнонам Жамбилнинг янгаси ролини ижро этган. Менга ўша эпизод
жуда ёқарди, унда халқимиз турмуши, онасига қараб турган гўдак тасвирга
муҳрланган, мен эса буни холстга кўчиришни истадим. Айримлар суратдаги аёл
нигоҳи жуда самимий эканлигини айтади. Ҳамма у ўта самимийлиги ҳақида гапиради.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.