Қишлоқ хўжалигида янги усул синовдан ўтказилмоқда

Қишлоқ хўжалигида янги усул синовдан ўтказилмоқда

Қишлоқ хўжалигида асқатиши кутилаётган ушбу янги усул БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Мэриленд университети томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирги пайтда мутахассислар мазкур услубни синовдан ўтказиш, уни юртимизда қўллаш имкониятлари бўйича пилот лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Экспертлар айтишича, ишлаб чиқилган ҳосилдорликни прогнозлаш моделида агросаноат мажмуасининг барча хусусиятлари ҳисобга олинган. Бу эса йиғим-терим кампанияси бошлангунига қадар хўжаликларга қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этилишига замин ҳозирлайди. Ўз навбатида, фермерлар салбий натижани имкон қадар юмшатиш учун ҳосилдорлик кўрсаткичи ўзгаришига қарши олдиндан самарали чора кўра олади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси