Таълим соҳасига киритилган капитал 75 фоизга ошди

Таълим соҳасига киритилган капитал 75 фоизга ошди

Қозоғистонда таълим соҳасига инвестициялар ортиб боряпти. 2022 йилнинг етти ойи давомида 150 миллиард тенгега етгани. Бу эса ўтган йилнинг шу давридан 80 фоизга кўп. Ўтган йили соҳага 83 миллиард тенге сармоя киритилган. Финпром КЗ портали маълум қилишича, жисман ҳисоблаганда, капитал ҳажми 75 фоизга кўп. Аналитиклар таъкидлашича, бу йўналишда 46 миллиард тенгелик кўрсаткич билан Алмати шаҳри пешқадам. Учликка Туркистон вилояти ва Чимкент шаҳри ҳам киради. Учта минтақа соҳага киритилган инвестицияларнинг деярли ярмини таъминлади. Таъкидлаш лозимки, таълим учун сарфланаётган маблағнинг асосий қисми маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга ошириляпти. Корхоналарнинг ўз маблағи 31 миллиард тенгега етди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.