Қозоғистон президентининг Қирғизистонга расмий визити доирасида ўнта икки томонлама ҳужжат имзоланди. Томонларнинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ана шундай натижаларга олиб келди. Шу жумладан, Қозоғистон – Қирғизистон чегарасида савдо-логистика маркази бунёд этиш, қишлоқ хўжалиги, авиация ёрдамида излаш ва қутқариш ишларида ҳамкорлик тўғрисида келишиб олинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва истиқболли лойиҳалар рўйхатини ишлаб чиқаришга чақирди. Шулардан бири Қамбарота ГЭСи-1 да гидроэнергетика ускуналарини қуриш бўлиши мумкин. Шунингдек, сув дипломатияси, ахборот технологияларида ҳамкорликни кенгайтириш масаласи кўрилди. Давлат раҳбарлари Қозоғистоннинг саккизта олий таълим даргоҳи Қирғизистонда ваколатхона очишга тайёрлигини тилга олди. Шунингдек, қирғизистонлик талабалар учун квоталар сони 50тагача орттирилади. Музокаралар ниҳоясида томонлар Қўшма баёнот имзолади. У икки томонлама муносабатларни янги сифат даражасига олиб чиқиш, халқаро саҳнада фаолиятни мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни кенгайтиришни кўзда тутади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Қирғизистон Қозоғистон учун ҳар жиҳатдан энг яқин двлат эканлиги сир эмас. Жорий йилда Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Ўтган давр мобайнида ўзаро алоқалар уфқлари кенгайди, дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланди.