БМТ - Қозоғистон: 30 йил ҳамкорлик йўлида

БМТ - Қозоғистон: 30 йил ҳамкорлик йўлида

2 март – Қозоғистон ташқи сиёсатидаги муҳим сана. 1992 йилнинг шу кунида мамлакат БМТ сафига кирган. Ўтган 30 йил давомида республика фаол мавқе тутиши ва илгари сураётган ташаббуслари туфайли халқаро ташкилотда ном қозонди. Қозоғистон сайёрада тинчлик, барқарорлик, хавфсизликни таъминлашга салмоқли ҳисса қўшди. Мамлакат БМТ мақсадларини рўёбга чиқариш учун ташкилот билан ҳамкорликда ишлаш ниятида.

Наталья Герман, БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили:

– Қозоғистон БМТ га аъзо бўлганидан буён ишончли ҳамкор сифатида ўзини кўрсатиб келяпти. БМТ бу муносабатларни юқори баҳолайди. Қозоғистон ташкилотнинг жуда фаол аъзоси. Чунки БМТ тақдим этган майдончадан глобал ва минтақавий ташаббусларини илгари суриш учун фойдаланади.

Изуми Накамицу, БМТ бош котиби ўринбосари:

- Ўз даврида Қозоғистон жаҳондаги тўртинчи ўринда турувчи ядро арсенали вориси бўлган. Лекин ундан воз кечиб, бошқа мамлакатлар учун намуна бўлгансиз. Сиз Семипалатинск синов полигонини ёпишга қарор қилдингиз. Шу тариқа, ядровий қуролсизланиш ғояси етакчиси бўлдингиз. Бу соҳадаги фаоллигингиз қувонтириши шубҳасиз, чунки инсоният қаршисида ядро хавфи ҳамон мавжуд.

Абдумалик Сарманов таржимаси