Қарағанди вилоятидаги сўнгги бронза даврига оид қадимий пирамидалар қозоғистонлик ва хорижлик археологлар эътиборини қозонди. Германия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркия олимлари Талди тарихий-археологик паркининг диққатга сазовор бош объектларини ўрганмоқда. Бу ерда 200 тача иншоот мавжуд. Жумладан, зинапоя шаклида қад ростлаган «Беғази-Дандибай» даврига оид, олимлар фикрича, кучли маҳаллий қабила етакчисига тегишли бўлган мақбара ҳам бор. Радиоуглерод таҳлили натижасида ушбу бино 3 минг йил муқаддам, тахминан эрамиздан аввалги 14-12 асрларда бунёд этилгани исботланди. Археологлар фикрича, Қаражартас мозори Марказий Қозоғистонда қадимий ҳаёт гуллаб-яшнаган марказлардан бири бўлган.
Серхан Чинар, олим (Туркия):
- Қозоғистоннинг
туристик салоҳияти ортиб боряпти. Бу ерда бой археологик материаллар топилмоқда.
Айниқса, бронза ва темир даврига оидлари, бошқа турли асрларга доир бўлганлари кўп.
Арман Бейсенов, археолог:
- Бронза даврига
оид бетакрор топилмалар бор. Жуфт отлар қолдиқларини кўрдик. Бу эса жанг
аравалари маданияти бўлганини кўрсатади. Талди аҳолиси диний маросимлар,
муқаддас урф-одатлари учун ҳам улардан фойдаланган.
Бугунги кунда Талди
тарих-археология парки очиқ осмон остидаги музейга айлантирилган. У фақат
олимларни эмас, саёҳатчиларни ҳам ўзига жалб этади. Муқаддас жойларга бориш
учун сайёҳлик йўналиши ишлаб чиқилган. Қўрғонлар яқинида лавҳалар қўйилган, кўрсаткичлар
ўрнатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.