Рақамли тараққиёт, Қишлоқ хўжалиги ва Адлия вазирлиги ҳамкорликда ишлаб чиққан янги ахборот тизими туфайли ер участкаларини онлайн савдо орқали тақдим этиш лойиҳаси амалга оширилди. Жараён Электрон ҳукумат, Ягона кўчмас мулк давлат кадастри, минтақавий геоахборот тизими, Молия вазирлигининг Электрон савдо майдончаси порталларини интеграция қилиш ҳисобига рўёбга чиқарилди. Ҳозир маълумотларни кўчириш бўйича ишларнинг иккинчи босқичи давом этяпти, бу тадбир 18 июнда якунига етади. Ягона кўчмас мулк давлат кадастри жорий этилгач, ер участкаларини расмийлаштириш тўлиқ шаффоф ва автоматлашган шаклда амалга оширилади. Ортиқча ҳужжатлар бекор қилинади. Давлат акти ва техник паспорт бирлаштирилади. Рақамли тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, кадастр харитасида 6 миллион нафардан зиёд идентификация коди ҳамда расмийлаштирилган ер участкалари бор.
Айнур Юсупова, давлат хизматлари қўмитаси раис ўринбосари:
– Масалан, авваллари комиссия ҳар чоракда бир марта йиғиларди, ҳозир эса аризалар аниқ кўрсатилган муддат ичида кўриб чиқилади. Илгари ер участкаси бўйича ҳужжатларни кўриш муддати бир йил давом этса, ҳозир бу муддат 30 кунгача қисқартирилди. Ҳар ким ўз аризаси бўйича ҳаракатни кузатиб бориши мумкин. Аризангиз рад этилган тақдирда, норози бўлсангиз, Е-Өтініш иловаси орқали шикоят қилишингиз мумкин, сизга рад этиш сабаблари тушунтирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси