Қозоғистон ЮНЕСКО рўйхатига киритилган объектлар сонини оширади

Қозоғистон ЮНЕСКО рўйхатига киритилган объектлар сонини оширади

Қозоғистоннинг қатор тарихий бинолари ва китоблари ЮНЕСКОнинг Инсоният ёдгорликлари рўйхатига киритилиши мумкин. Шу жумладан, Жетисудаги Жаркент масжиди, Алматидаги Вознесенский собори, Қаратау тизмасидаги 17 мингта петроглиф улар қаторидан жой олади. Мазкур археологик ёдгорликлар бунга муносиб. Қизил Ўрдада бўлиб ўтган қурултойда Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев шу ҳақда эслатиб ўтди. Тегишли вазирлик маълум қилишича, ЮНЕСКО талабига мос ҳужжатлар тайёрлаш ишлари фаол давом этяпти. Бунинг учун 2 йил муддат белгиланган. Айни вақтда, Қозоғистон Президенти Миллий қурултойда таъкидлагани каби, ЮНЕСКОнинг «Дунё хотираси» ҳужжатлар меросига Абайнинг «Қора сўзлар»и киритилиши лозим. Қосим-Жўмарт Тўқаев фикрича, буюк шоирнинг мушоҳадалари ҳар вақт долзарб, «Ҳалол фуқаро» концепцияси эса Абайнинг «Комил инсон» ғояси билан бевосита боғлиқ. Ҳозир Абай ишлари халқаро ташкилот рўйхатига киритилиши учун эксперт баҳолаш ишлари амалга ошириляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси