Қозоғистон фуқаролари Таиландга визасиз кириши мумкин. Ушбу давлат ҳукумати жорий йилнинг 25 сентябридан бошлаб, 5 ой давомида фуқароларимизга вақтинча визасиз кириш имкониятини яратиб берди. Ушбу давлатга ташриф буюрган юртдошларимиз бу вақт давомида 30 кун бемалол визасиз юриши мумкин.
Визасиз тартибни бир ойга чўзиш таклиф қилинди
Қозоғистон Гонконг
билан визасиз
ташриф муддатини узайтириш масаласини кўтарди. Авваллари бу давлатда жами
14 кун қолиш мумкин бўлган бўлса, энди юртдошларимиз бир ойгача бемалол юриш имконига
эга. Бундан ташқари, бевосита авиарейслар қайта ташкил қилинади. Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, натижада савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгаяди. Аввал хабар қилингани каби, Қозоғистон
26 та давлат билан ўзаро визасиз кириш-чиқиш тартибини
жорий этиш бўйича музокара юритмоқда.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.