Қозоғистондаги энг узун автомобиль туннели ишга тушди. У Туркистон вилоятида, Шақпақ Баба довонида жойлашган. Лойиҳа қиймати 10 миллиард тенгедан зиёд. Икки йўлли туннел узунлиги 840 метр, баландлиги – 8 метр. Мутахассислар таъкидлашича, унинг ўтказиш қуввати суткасига 20 мингта автомобилни ташкил қилади. Шунингдек, тоғ сувлари оқиб кетиши учун махсус дренаж тизими ишлаб чиқилган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида диспетчер пунктлари очилган. Улар ёритиш ва вентиляция тизимларини бошқаради. Кираверишда таъмирлаш пункти, ёнилғи қуйиш станцияси ва ҳатто вертолёт майдончаси ҳамда савдо зоналари мавжуд.
Зулпихар Жўлдасов, Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари:
- Туннелда кузатиш камералари бор, вентиляция ўтказилган. Фавқулодда вазиятда ёнғинга қарши ҳимоя тизими ишга тушади. Ҳамма нарса замонавий хавфсизлик талабларига мос. Ҳаммамиз ҳайдовчимиз ва бундан хурсандмиз.
Туннель «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» халқаро йўлагининг Қозоғистон қисмига киради ва минтақада йил давомида транспорт ҳаракатини таъминлашга хизмат қилади. Экспертлар таъкидлашича, у Қозоғистоннинг транзит салоҳиятини кенгайтиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси