Марказий Сайлов Комиссияси мамлакат минтақаларининг навбатдан ташқари президент сайловларига тайёрлигини мониторинг қилмоқда. Манғистау вилоятида 240 та участка бор. 8 та ҳудудий сайлов комиссияси тайёргарлик ишлари учун масъул. Сайловчилар рўйхатига 410 минг одам киритилган. Тегишли маълумот бериш учун колл-марказлар ишлаб турибди. Марказий Сайлов Комиссияси раиси Нурлан Абдиров қатор сайлов участкаларида бўлди, 20 ноябрда ишлайдиган мутахассислар билан учрашди.
Шавхат Утемисов, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси аъзоси:
- Бизнинг бугунги семинаримизда ЕХҲТдан келган халқаро кузатувчилар иштирок этяпти. Яъни бу умумий ишлиги, агарда тайёргарлик босқичида қандайдир муаммоли нуқталарни кўрсак ёки комиссия аъзолари хабар берса, тегишлича, уларни бартараф этиш, умумий иш рисоладагидек бўлиши учун зарур ишларни олиб борамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.